Италияда қўш отли электрокар лойиҳаси кўрсатилди

Италияда қўш отли электрокар лойиҳаси кўрсатилди

Италянларнинг Camal дизайн студияси ўзининг Viva янги лойиҳаси расмларини улашди. Бу лойиҳа бошқаларидан катта фарқ қилади. Туринлик мутахассислар электрокарни ҳайвон кучи билан ҳаракатланишга мажбур этмоқчи. Албатта, электромотор ҳам бўлади.

Машинани бир жуфт от ҳаракатга келтирганида, аккумуляторлари зарядланади. Жониворлар чарчаса, электрли двигатель ҳаракатни давом эттиради. Тўғри, электромотор ишлаганда отни қаерга қўйиш масаласи аниқ эмас, йўлда ташлаб кетиб бўлмаса. Афтидан, отлар электромобилнинг узунлиги 7, кенглиги 2,5 метрли кузовига чиқариб олинади.

Ноодатий Viva машинасининг салонида икки диван бўлиб, тўрт киши жойлашиши мумкин.

Ўхшаш хабар: Эронлик инженер отмобил ихтиро қилди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"