Италияликлар митти ёқимтой пикап тайёрлади

Италияликлар митти ёқимтой пикап тайёрлади

Бу автомобиль Jolly (Spiaggina пляж автомобили) русумининг 60 йиллигига бағишлаб Fiat 500 базасида ясалган.

Fiat 500 Spiagginaнинг кузови оқ ва мовий рангда бўлиб, ойнаси ва эшик тутқичлари хром қопламаларга эгадир. 16 дюймли ғилдираклари ретро услубида ишланган.

Автомобиль фақат кабриолет кузовида ясалади, орқа ўриндиқлари ўрнига юкхона бўлмаси мавжуд. Интерьерини безашда сувўтказмас материаллар ишлатилган, юкхонасида душ ҳам бор.

Митти мовий пикапимизга 1,2 литрли двигатель ўрнатилган бўлиб, қуввати 69 от кучига тенг. Гарчи машина ретронусха бўлса-да, двигатели Евро-6 талабига жавоб бериши ғаройиб. Юбилейга бағишланган авторусум 1958та нусхада чиқарилади. Унинг баҳоси 21 350 евро.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"