Италиянинг энг қудратли гиперкарининг довруғи тарқалди

Италиянинг энг қудратли гиперкарининг довруғи тарқалди

Италиянинг Mazzanti Automobili фирмаси Evantra купесининг Millecavalli версиясига оид техник кўрсаткичларни ошкор қилди. Evantra Millecavalli ҳозирда итальянларнинг энг кучли гиперкари мавқеида турибди. Қуввати бўйича Ferrari LaFerrari супергибриди ҳам унга етолмайди.

Evantra Millecavalliнинг ўта кучли версиясига 7,2 литрли V8 мотор ўрнатилган бўлиб, минг от кучи ва 1200 Н·м айлантириш моментини беради. Айтганча, “Millecavalli” номи бизнинг тилимизда Хоразмнинг Ҳазорасп тумани сингари “минг от” маъносини англатади.

Таққослаш учун: Италиянинг энг кучли авторусуми саналган Ferrari LaFerrari гибридига 6,3 литрли V12 двигатель ўрнатилган бўлиб, 963 от кучини беради.

Evantra Millecavalli гиперкарининг энг юқори тезлиги айтилмади, бироқ тахминларга кўра 400 км/соатга етади. 2,7 сонияда 96 км/соат тезликка эришади. “Эвантра”нинг рақиби “Ла Феррари” эса 100 км/соатга 3 сонияда етишиб, энг юқори тезлиги соатига 350 км эди.

Evantra Millecavalliни 8 июнь куни Турин моторшоусида тақдим этишади. Компания гиперкардан ҳаммаси бўлиб 25 нусха ишлаб чиқармоқчи. Нархи, ҳозирча, маълум эмас. Бироқ гиперкарларнинг ҳар бири махсус буюртма асосида ясалади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"