Ихчам шаҳар автомобилларининг энг машҳурлари аниқланди

Ихчам шаҳар автомобилларининг энг машҳурлари аниқланди

Ўтаётган йилнинг дастлабки икки ойи ҳисоб-китобларига асосланиб экспертлар энг оммалашган шаҳар автомобилларини аниқлади. Статистика 2017 йилнинг январь ва февраль ойларида дунё бозорида 3,6 фоизлик ўсишдан далолат беряпти.

Компакт автомобиллар орасида харидорларнинг энг таъбига ёққани ҳиндларнинг Maruti Alto автомобилидир. У жами 43 165та сотилган, ўзининг бозорида эса бестселлерга айланган.

Кейинги икки ўрин “италиялик” машиналарга насиб қилди: FIAT Panda ва FIAT 500. “Фиат”чалар мос равишда 38 150 ва 32 865 адад билан сотилган.

Серхаридор ўнликка яқинда тақдимоти ўтказилган Nissan Dayz ҳам кирди. Январ ва феврал ойларида у 27 456 дона сотилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Maruti Alto

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"