Июль ойида ҳам Россияда бирорта Ravon автомобили сотилмади

Июль ойида ҳам Россияда бирорта Ravon автомобили сотилмади

Ўзбекистоннинг RAVON автомобиль бренди Россияда 2018 йил июль ойида бирорта ҳам автомобиль сота олмади, деб хабар қилмоқда Халқ Сўзи газетаси, Европа Бизнеси ассоциацияси Автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитаси ҳисоботига асосан.

Ҳисоботда қайд қилинишича, Россияда 2018 йил июль ойида автомобиллар савдоси 10,6 %га ўсиши кузатилган. Энг кўп сотилган автомобиллар – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти бўлган. 2018 йилнинг январь – июнь ойларида жами Россия бозорида жами қарийиб бир миллион (992 673та) автомобил сотилган.

Ўтган йилнинг шу ойида компания Россияда 1 275 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлган, 2018 йилнинг илк 5 ойи мобайнида жами 5 184та RAVON брендидаги машиналар сотилган эди.

Эслатиб ўтамиз, RAVON июнь ойида ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмаганди. Шунга қарамай, компания июль ойи сўнггида Россия бозори учун чиқарилган автомобиллари нархини кескин оширганди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.