Jaguar компанияси универсаллар ишлаб чиқаришдан воз кечмоқда

Jaguar компанияси универсаллар ишлаб чиқаришдан воз кечмоқда

Jaguar компанияси Европада универсал кузовли машиналарга нисбатан талаб камайгани сабабли бундай автомобилларни ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда авто ишлаб чиқарувчи бош дизайнери Ян Каллумга таяниб Automotive News нашри хабар қилди.

“Универсаллар бозори кучли суръатларда қисқармоқда. Буни тан олиш осон эмас, аммо мазкур сигментда фаолият олиб боришни асослаш жуда қийин”, – деди Каллум. – Универсаллар учун дунёдаги энг катта бозор – Германия. Немислар нима сотиб олишади? Улар немис автомобилларини харид қилишади”.

Худди шундай нуқтаи назарни Jaguar Land Rover`нинг савдо ва маркетинг бўйича гуруҳи раҳбари Энди Госс ҳам қўллаб-қувватламоқда. Унинг сўзларига кўра, универсалларга бўлган талаб АҚШ ва Хитойда ҳам пастлаган. Бу пайтда кроссоверлар “дунёнинг ҳар қандай нуқтасида” талабгир.

“Бизда сизни ҳайратлантирадиган бошқа нималардир бор, аммо универсаллар эмас”, – деди Каллум.

Jaguar ишлаб чиқарган сўнгги авлод универсали XF оиласига мансуб янги авлод машинаси эди. Sportbrake талқини 2012 йил аввалида тақдим этилди. Орадан икки йил ўтиб авто ишлаб чиқарувчи “қувватлантирилган” XFR-S универсалини намойиш қилди. У саккиз цилиндрли беш литр ҳажмга эга мотор билан таъминланган бўлиб, қуввати 550 от кучи ва 680 Нм бураш лаҳзасига тенг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.