Jaguar кроссовери Tesla моделига рақобатчи

Jaguar кроссовери Tesla моделига рақобатчи

Электрли Ягуар модели икки йилдан сўнг пайдо бўлади.

Янги Jaguar электрокроссовери ҳақида янги маълумотлар тарқамоқда. Компаниядаги манбасига таяниб, Autocar нашри хабар беришича, янги русумдаги машина 2017 йилда савдога чиқади.

Инсайдерлар етказган хабарга кўра, модель дизайни Жеймс Бонд фильмидаги Jaguar C-X75 суперкаринини кўп жиҳатдан эслатади. Шу билан бирга янги электрокроссовер ташқи кўриниши билан Ягуарнинг қолган моделларидан фарқ қилади.

Янги Ягуар аввалги XE ва F-Pace моделлари сингари алюминий платформада бунёд этилиши кутиляпти. Двигатели ҳақида эса маълумот аниқ эмас. Айрим хабарларга кўра, ҳар бир ғилдирагига алоҳида бириктирилган электромоторлар ҳаракатга келтиради, бошқа манбада эса двигателлар, ҳақиқатан, тўртта, аммо анъанавий тартибда жойлаштирилиши айтилади.

Jaguar савдога чиқишига камида икки йил бўлса-да, унинг тахминий нархи ва эҳтимолий рақобатчилари номи маълум. Кроссовер баҳоси 60 минг фунт стерлингдан (90 500 доллар атрофида) бошланади, унинг рақиблари эса Tesla Model X ҳамда келгусида ишлаб чиқарилиши кутилаётган Audi Q6 e-tron quattro ва Volvo электрокроссовери бўлади.

Янги Ягуар E-Pace номини олиши мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"