Jaguar тарихидаги энг кучли автомобилнинг видеоси намойиш қилинди (видео)

Jaguar тарихидаги энг кучли автомобилнинг видеоси намойиш қилинди (видео)

Jaguar Land Rover 600 от кучига эга автомобиль чиқармоқчи. Бу унинг тарихидаги энг кучли автомобиль бўлиши кутилмоқда. Special Vehicles Operations бўлинмаси тайёрлаётган янги русум номи XE SV Project 8. Премьера 30 июн куни ўтказилиши мумкин.

Автомобиль Jaguar XE седани асосида ясалаётганлигини номидан билиб олиш мумкин. Тўрт эшикли машинанинг 5 литрли V8 двигатели бўлади. Кўпи билан 300 нусха ясалади. Автомобиль қўлда йиғилади.

Кучли “Ягуар” ҳозир Нюрбургринг трассасида синалаётгани хабар қилинди. Марҳамат, у ҳақдаги видеолавҳани томоша қилинг.

 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"