Жакузи-автомобилда чўмилишни истайсизми? (видео)

Жакузи-автомобилда чўмилишни истайсизми? (видео)

Колин Ферз (Colin Furze) исмли инженер ва ихтирочи эски BMW автомобилини ўзиюрар жакузига айлантирди. Салонига илиқ сувни лиқ тўлдириб ҳаракатга мос ҳолда чайқалган сув оғушида роҳатланиб машина ҳайдаётган Ферзнинг видеоси YouTube каналида жойлаштирилди.

Инженер 1989 йилга мансуб машинанинг салони ва корпусидаги барча тешикларни беркитган. Салондаги сув двигатель ва бошқа нозик компонентларга сизмайди, кузовдан ҳам оқиб кетмайди. Симлар сув ўтказмас лента билан ўралган. Бундан ташқари BMWнинг осмаси ҳам кучайтирилган, чунки вазнига 1-2 тонна сув қўшилган автомобилни кўтариш осонмас. Полга эса моторни совутиш тизимига уланган радиатор жойлаштирилган.

BMW сув юзасида пуфакчалар шишириши учун махсус ҳавопуфлар мослама билан жиҳозланган. Юкхонада эса барбекю бор. Автомобилнинг корпуси яшил газон билан қопланган. 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"