Жамоат транспортларида нималарни ўзгартириш керак, деб ҳисоблайсиз?

Жамоат транспортларида нималарни ўзгартириш керак, деб ҳисоблайсиз?

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри йўловчи ташиш транспортини ривожлантиришда 2030 йилгача бўлган концепциясини ишлаб чиқмоқда, деб ёзади Qalampir.uz.

Концепцияни ишлаб чиқишнинг асосий мақсади Тошкент шаҳри йўловчи ташиш транспортининг 2030 йилгача бўлган стратегик йўналишини шаҳар йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш тамойилларининг асосланган ҳужжатларини таёрлашдан иборатдир.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маъмурияти биринчи навбатда йўловчиларга қуллайликлар яратишни эътиборга олган ҳолда йўловчи ташиш транспортини ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазалар ва таклифлар, шунингдек, хорижий мутахассисларнинг шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш истиқболлари ҳақида тажрибаларини билдиришларини сўраган.

Автобус, метро ва йўналишли таксиларда йўловчи ташиш соҳасига оид инновацион таклифлар бўлса, сиз ҳам юборишингиз мумкин. Қайд этилишича, таклифлар шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда эътиборга олинади ва баъзилари амалиётга жорий этилиши мумкин.

Таклифларни жорий йилнинг 10 июнигача [email protected] электрон манзилига юбориш сўралган. Эътибор беринг, таклифлар йўллаётганда Ф.И.Ш., мурожаат учун телефон рақами кўрсатилиши керак.

Бобур Жалолов
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.