Жанубий Корея автомобиллари кетма-кет иккинчи йил АҚШдаги энг ишончли автомобиль деб топилди

Жанубий Корея автомобиллари кетма-кет иккинчи йил АҚШдаги энг ишончли автомобиль деб топилди

Жанубий Корея автомобиллари кетма-кет иккинчи йил АҚШдаги энг ишончли автомобиль дея топилди. Маҳаллий экспертларнинг фикрича, сўнгги йилларда автомобиль ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотининг сифатини сезиларли даражада яхшилаган. Автомобильлардаги энг муаммоли жойлари бу бошқарув тизими ҳамда мультимедиаси бўлган. Умумий миқдорда конвейердан чиққан носоз автомобиллар сони 8 фоизга қисқарди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Американинг J.D.Power анд Associates агентлиги энг ишончли автомобиллар рейтингини эълон қилди. 2017 йил давомида ўтказилган тадқиқотлар натижасида мутахассислар 80 минг нафар янги автомобиль эгалари орасида сўров ўтказди.

Автомобиль қанчалик носоз бўлса, шунга мувофиқ унинг рейтингдаги ўрни ҳам пастлаб боради. Умуман олганда ўтган йилгига нисбатан янги автомобилларга бўлган шикоят жорий йилда 8 фоизга қисқарган.

Жанубий Кореянинг Kia автомобиль маркаси кетма-кет иккинчи бор энг ишончи дея топилди — ҳар юзта автомобилга 72 та носозолик тўғри келган.

Иккинчи ўринни ҳам Жанубий Корея автомобилсозлик компаниясига тегишли Hyundai — Genesis маркаси эгаллади (77 та носозлик). 78 та носозлик билан Porsche кучли учликдан жой олди.

Тўртинчи ўринни ўз натижаларини яхшилаган Ford (86 та носозлик, ўтган йили 102 та носозлик) ҳамда Рам пикапи (86 та) эгаллади. Бешинчи поғонадан 88 та носозлик кўрсаткичи билан BMW, Chevrolet ва Hyundai автомобиль моделлари жой олди.

Рейтингнинг сўнгги қаторларини  Япониянинг Mazda (юзтадан 125 та носозлик), Land Rover ва Mitsubishi (131 тадан носозлик), Volvo (134 та) ҳамда Jaguar (148 та) эгаллади.

Тадқиқот натижаларига кўра энг ишончсиз автомобиль дея яна бир бор Fiat топилди. Ушбу маркадаги ҳар юзта автомобилдан 163 та носозлик ҳолатлари аниқланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.