Жанубий Кореяда автомобилни қаттиқ шикастламайдиган тўсиқ ихтиро қилинди (видео)

Жанубий Кореяда автомобилни қаттиқ шикастламайдиган тўсиқ ихтиро қилинди (видео)

Автотрассани тротуардан чегаралаб турувчи металл ва бетон тўсиқларни яхши биласиз. Йўлдан чиқиб кетган автомобиль урилган томони таниб бўлмас даражада мажақланиб кетади. Корейслар ўйлаб топган янги тўсиқ урилган машинани ўзининг полосасига қарата “туртиб юборади”. Шу билан бирга қаттиқ шикастламайди.

Роликли тўсиқни Жанубий Кореянинг ETI CO LTD компанияси патентлаган. Унда бочкасимон айланувчи пластик роликлар металл қувурга маҳкамланган. Роликлар 40 см узунликда. Бу тўсиқ машинани тормозлабгина қолмай, автомобилнинг ҳаракат йўналишини ўзгартиради ҳам. Видеода томоша қилинг, барчаси тушунарли бўлади.

Тўғри, видеода урилган машиналар кузовининг баъзи қисми кўчиб кетган. Бунинг сабаби видео эскилигида бўлиши мумкин. Видеолавҳа баҳорда намойиш этилган. Кузга қадар технология мукаммаллаштирилган бўлиши тайин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"