Жанубий Кореянинг POSCO компанияси Ўзбекистонда цемент-бетон йўл қурди

Жанубий Кореянинг POSCO компанияси Ўзбекистонда цемент-бетон йўл қурди

Kun.Uz‘нинг ёзишича, молия вазирлигининг маълумотларига кўра, Жанубий Кореянинг POSCO  Engineering & Construction Co. Ltd компанияси Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг А-380 автойўлининг 490-581 километри ҳудудида 91 километрли цемент-бетон қопламли 4 чизиқли автойўлнинг қурилишини ниҳоясига етказди.

«Минтақавий автомобиль йўлларининг ривожи. Фаза — 1» лойиҳаси Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилмоқда.

Янги қурилган автойўл жаҳон стандартларининг барча талабларига жавоб беради. Бугунги кунда ушбу автойўлда юқори тоннали юк машиналарини қўшганда кунига 20 000 та автотранспорт ҳаракатланмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида China Road & Bridge Corporation (CRBC) компанияси Қорақалпоғистонда 40 километр асфальт-бетон қопламли А-380 «Гузар-Бухоро-Нукус-Бейнау» 2 чизиқли автойўлини қурди.

Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон автомобиль йўллари саноатида йўлларнинг қурилиши ва эксплуатациясида, хусусан, автомобиль йўлларини қоплашда сиқилган цемент-бетондан фойдаланиш каби бир қатор технологик қарорлар ижроси йўлга қўйилди.

Шунингдек, «Ўзавтойўл» компаниясининг бўлимлари ҳам бир қатор дастурларни амалга оширишмоқда.

Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистонда умумий фойдаланувчи автойўллар тармоғи бугунги кунда 42,6 минг километрдан ошади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.