Jeep келажак автомобилини намойиш қилди

Jeep келажак автомобилини намойиш қилди

Jeep автоконцерни келажак автомобили тўғрисидаги тасаввури билан ўртоқлашди. Сиз суратда кўриб турган космик шаттлларни эслатувчи баджаҳл автомобилнинг тақдимоти 2035 йилда ўтказилади. Бунгача автосаноат тубдан ўзгаради, деб ёзмоқда “Актуальные новости” нашри.

Келажак автомобили қиёфасини дизайнер Нак Джунг Ким гавдалантирди.

Компания таҳлилчиларининг фикрича, 2035 йилга бориб бензинли ва дизелли авторусумлар йўқолиб кетади. Уларнинг ўрнини автоном электромобиллар эгаллайди.

Автомобилда йўлтанламасга хос жиҳатлар озми-кўпми сақланиб қолган. Туби баланд, қарийб габарит четига ўрнашган ғилдираклари бақувват. Рули созланади. Автоном тизимга эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"