Jeep пикапининг суратлари тақдим этилди

Jeep пикапининг суратлари тақдим этилди

Янги Jeep Gladiator пикапининг бир нечта сурати тақдим этилди. Суратларда автомобилнинг барча кўринишлардан батафсил тасвири акс этган. Машинанинг тақдимоти Лос-Анжелесда бўлиб ўтиши керак, деб ёзмоқда daryo.uz.

Автомобиль 3,6 литр сиғимли V6 Pentastar, двигателига эга бўлиб, унинг қуввати 289 от кучига тенг. Двигатель механик ва автоматик тезлик узатиш қутисида ҳаракатланади.

Пикапга уланадиган тиркаманинг юк кўтариш қобилияти ва унинг массаси мос равишда 725 ва 3470 килограммни ташкил қилади.

Салонга Apple CarPlay ва Android Auto тизимларида ишлайдиган 7.0 ва 8.4 дюймли сенсор дисплейлар ўрнатилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Jeep

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.