Jeep ва Mopar Франкфуртда учта ўзига йўлтанламасни намойиш этди

Jeep ва Mopar Франкфуртда учта ўзига йўлтанламасни намойиш этди

Jeep компанияси Франкфурт автосалонига Cherokee, Wrangler ва Renegade йўлтанламасларининг алоҳида модификацияларини олиб келди. Машиналарни Америка ишлаб чиқарувчисининг ўзига тегишли тюнинг-ательеси — Mopar фирмаси тайёрлаган.

Cherokee’нинг махсус версияси KrawLer деб ном олган. У оддий моделдан янги осмалари, ҳажми 255/80 бўлган BFGoodrich KM2 йўлтанламас шиналари, ғилдирак аркаларини кенгайтиргичлари, шунингдек, кузовнинг пастки қисмидаги қўшимча ҳимоя элементлари билан фарқланади. Қўшимча равишда, 272 от кучига эга двигатель ва тўққиз босқичли «автомат» билан таъминланган йўлтанламаснинг кузови ўзига хос услубда бўялган.

Wrangler’нинг ўзига хос модификацияси — Sunriser тиркама учун бир жуфт илмоғи бор алоҳида бампер, олд томонида қўшимча LED-чироқ техникалари, кузовнинг пастки қисмида ҳимоя элементлари, алоҳида ғилдирак дисклари таъминланган, кузови эса ялтирамайдиган қилиб тўқ сариқ рангга бўялган. Машинага ҳажми 2,8 литр бўлган дизель двигатель ва беш босқичли «автомат» узатмалар қутиси ўрнатилган.

b6b9d7f259e7d6cfb4265d84e45d9560898dad6f

Jeep ва Mopar Франкфуртда уюштирган яна бир премьераси — Renegade ихчам йўлтанламасининг Trailhawk номини олган тўлдирилган версиясидир. Модель 17 дюймли ғилдираклар, ҳимоя элементлари, орқа бамперда тиркама олиш учун иккита илмоқ, шунингдек, орқа томонни кўриш учун мўлжалланган ён кўзгуларнинг ўзига хос корпусларига эга бўлган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.