Jeep янги Renegade 2018 ҳақида батафсил ахборот берди

Jeep янги Renegade 2018 ҳақида батафсил ахборот берди

Америка автогиганти 2018 йилда ишлаб чиқарилиши керак бўлган Renegade 2018 йўлтанламаси ҳақида маълумот берди. Унга ишонадиган бўлсак, Renegade олдингиларидан катта фарқ қилмайди.

Энг аввало, йўлтанламаснинг ичи бир оз ўзгаради, шунингдек, жиҳозлари сони ортади.

Renegade 2018 русумида Select-Train Shifter тизими пайдо бўлади. Унинг ёрдамида ҳайдовчи ҳаракатланиш режимини танлаши мумкин. “Ренегад”га икки турдаги мотор ўрнатилади, уларнинг қуввати 160 ва 180 от кучига тенг.

Автомобилнинг асос версияси Uconnect 5.0 мултимедиа тизими билан жиҳозланади. Кўнгилочар тизимда беш динамик бор, Bluetooth билан ишлайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"