Женева автосалонида Maserati Levante дебюти ўтказилди

Женева автосалонида Maserati Levante дебюти ўтказилди

Ниҳоят мотор-шоунинг энг кутилган тақдимоти етиб келди. Мазкур автомобилнинг концепт-нусхаси 2011 йилда Франкфуртда намойиш этилган эди.

Италиянинг Масерати бренди маросим доирасида расман Levante кроссоверини намойиш қилди. “Масерати” номи Ўрта Ер денгизи шамоллари номидан олинган. Масерати Леванте турлича двигателлар билан жиҳозланган: уч литрли, бензинли 350 от кучига эга двигатель; 430 от кучига эга мотор; 275 от кучига эга, олти цилиндрли дизель мотор.

Maserati Levanteнинг такомиллашган комплектацияси 430 от кучига эга бўлиб 5,2 сонияда 100 тезликка чиқади. Энг юқори тезлиги 264 км/соат. Донгдор машина юз кмга 10,9 литр ёнилғи сарфлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"