Женева автосалонининг энг ғаройиб автомобиллари

Женева автосалонининг энг ғаройиб автомобиллари

Сайтимизнинг содиқ ўқувчилари, биламиз, сиз “автомобилнинг қуввати фалон от кучига тенг”, “кузови углерод толадан”, “автопилотга эга” сингари одатий жумлаларни кўп учратгансиз. Бу гал сизни ўқишга мажбур қилмаймиз. Фақат Женева автосалонидаги энг ғалати автомобилларни кўздан кечиришни таклиф қиламиз. Улар кўриб чиқишга арзийди, негаки аксарияти ягона нусхада тайёрланган. Ҳа, фақатгина биз уни кўриб “ёпирай!” дейишимиз учунгина ясалган.

Бу "Ауди". Экскаваторча дизайнда.

Уч ғилдиракли машина. Кўпроқ мототранспортга ўхшайди, тўғри.

Бу "Смарт", ҳақиқий келажак машинаси.

Автомобилларнинг "ота-бобоси".

Ўқ каби учқур.

Салонга дарча очилган. Қўшимча ғилдирагини ташқаридан кузатиш мумкин.

Бунинг ғилдираги қани?

Трансформернинг ўзи.

Пойга автомобили ва танк дизайни омихталашганда.

Фазовий шаттл мисоли.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"