Женева автосалонининг орзиқиб кутилган премьералари

Женева автосалонининг орзиқиб кутилган премьералари

Бугундан Женевада анъанага кўра халқаро автосалон очилади. Таниқли дунё брендлари ўз маҳсулотларини кўз-кўзлашади. Бу галги маросим 86-марта ўтказиляпти.. 3 мартдан бошлаб барча истовчилар салонга ташриф буюриши мумкин. Кўргазманинг дастлабки икки куни фақат ОАВ вакиллари учун мўлжалланган.

Экспертлар шоуда энг интиқлик билан кутилаётган машҳур маркалар рўйхатини тузишди

Женева моторшоусининг энг қизғин тақдимоти Maserati Levante кроссоверининг кўрсатилиши бўлади. Бу ҳақда сайтимиз бир неча марта хабар берди. Итальян автомобилсозлари бу ҳашаматли кроссовер баҳор охирига бориб савдога чиқарилишини айтишмоқда.

Шунингдек, ихчам Audi Q2 кроссовери ҳам кўпчиликнинг диққат марказидан ўрин олган. Немис машинасозлари бу русум ўз бўғинидаги энг ҳамёнбоп автомобиллигини уқтирмоқда.

Toyota C-HR кроссоверининг тақдимотини кутаётганларни ҳам озчилик дейиш қийин. Бу серияли русум бўлиб, купесимон кузовга эга. Япон машинаси Европа бозорига йилнинг иккинчи ярмида қадам ранжида қилади.

Универсал кузовли Renault Megane Estate автомобилини қатнашчилар кўзи тўрт бўлиб кутмоқда. Бу француз брендининг тўртинчи авлод машҳур русумидир. Рено русумига рақобатчи Kia Optima Sportwagon саналади. Унинг нархи 22 минг доллар атрофида.

Hyundai компанияси овоза қилган Ioniq хэтчбеки ҳақида ҳам сайтимиз бир неча бор ёзган. Ioniq японларнинг Toyota Prius русумига муносиб рақобатчи бўлади.

Кутилаётган автомобиллар орасида гибрид мотори 470 от кучига эга бўлган Lexus LC 500h автомобили ҳам мавжуддир. Умуман, Женева моторшоуси кўплаб қизиқарли премьераларга бой кечади. Сайтимизни кузатиб боринг.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"