Женевада испан кроссовери намойиш қилинди

Женевада испан кроссовери намойиш қилинди

Seat испан концерни ишлаб чиқарган кроссоверларнинг биринчиси Seat Ateca саналади.

Беш ўринли Seat Ateca русуми MQB платформасида бунёд этилган бўлиб, Nissan Qashqai билан деярли бир хил ўлчамда. Испан машинасининг юкхона ҳажми 510 литр (олд узатмали версия) ва 485 литр (тўла узатмали версия). Ҳайдовчи учун салонда бир қанча қулайликлар мавжуд: мультимедиа, ёрдамчи қурилмалар, автоматик хавфсизлик тизими ҳайдовчининг тана ҳолатини текшириб туради, иссиқ жон, ахир…

Кроссовернинг асос версиясига бир литрли 116 от кучига эга турбомотор ўрнатилади. Узатмалар қутиси механик турда. Ундан ташқари 150 от кучига эга, 1,4 литрли, бензинли мотор; 116-190 от кучига эга бир неча турдаги дизель моторли версиялари ҳам бор.

Seat Ateca савдоси шу йилнинг кузидан бошланади. Нархи савдодан сал олдинроқ эълон қилинади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"