Жеймс Бонднинг “Астон Мартин”и 2,1 долларга сотилмоқчи

Жеймс Бонднинг “Астон Мартин”и 2,1 долларга сотилмоқчи

Жеймс Бонднинг сўнгги фильми съёмкаси учун махсус ясалган Aston Martin DB10 супермашинаси Christie’s уйи кимошди савдосида сотилмоқчи. Машинанинг баҳоси 1дан 1,5 млн фунт стерлинггача (2,1 млн АҚШ доллари).

Бу ҳақда Британиянинг The Daily Mirror нашри хабар берди ва маълумот расман тасдиқланди. Машинага бош роль ижрочисининг дастхати туширилган.

Кимошдида Aston Martin DB10 русумидан ташқари киноқаҳрамоннинг соати, кўзойнаги, илматугмаси савдога қўйилади. Аксессуарларнинг онлайн-кимошди савдоси февралнинг 16-23 кунлари орасида бўлиб ўтади.

Aston Martin DB10 суперкарининг савдоси эса 18 феврал куни Лондонда ўтказилади. Лотлар (кимошди савдосидаги олди-сотди бирлиги) сотилишидан тушган даромад “Чегарабилмас шифокорлар” хайрия ташкилотига ўтказилади.

Aston DB10 купеси V8 Vantage русуми асосида қурилган, аммо ғилдираклар базаси узун ва ғилдирак изи кенгроқ. Саккиз цилиндрли 4,7 литрли бензин двигатель ҳаракатга келтиради, қуввати 436 от кучига тенг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"