Жиззахда автопойга бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

Жиззахда автопойга бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, Ўзбекистон миллий автомобиль федерацияси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида автопойга бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди. Унда Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 10 дан зиёд спорт клублари қатнашди.

Мусобақалар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази спортчилари биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур тумани ўқув спорт-техника клуби ҳамда Жиззах автомобиль мактаби жамоалари эгаллади.

Шахсий биринчилик учун мусобақалар тўрт русумдаги автомобиллар бўйича ўтказилди. Унда жиззахлик Асқар Ҳасанов, Темур Нарзиқулов, Умид Соатов, Тошкент вилоятидан Антон Туманов маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: Kun.uz

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.