Жиззахда Peugeot ва Citroën автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод келаси йилнинг майидан ишга тушади

Жиззахда Peugeot ва Citroën автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод келаси йилнинг майидан ишга тушади

Йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган Peugeot ва Citroën русумидаги автомобилларни ишлаб чиқарувчи завод режага мувофиқ 2018 йилнинг 1 майида ишга тушади. Президент Шавкат Мирзиёев бу тўғрида қарор имзоланган. Қарорда Ўзбекистанда хорижий сармоя асосида Peugeot Citroën Automotive корхонаси ташкил этилиши ёзилган.

Peugeot Citroen Automobiles SA ва «Ўзавтосаноат» ширкатлари ўртасида «Жиззах» эркин сармоя ҳудудида автомобиль заводи ташкил этиш юзасидан шартнома шу йилнинг 16 майида имзоланган.

Мазкур қўшма корхонанинг устав жамғармаси 30 миллион еврони ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш учун 130 миллион евро сармоя ётқизилади. Ушбу корхона қурилиш давомида ва ишга туширилганидан сўнг 10 йил мобайнида барча солиқлардан ва Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилади.

Ўзбекистан Peugeot Citroën Automotive корхонаси йилига 16 минг автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"