Жиззахдаги автомобиль заводи 2019 йилда фойдаланишга топшириладиган лойиҳалар рўйхатига киритилмади

Жиззахдаги автомобиль заводи 2019 йилда фойдаланишга топшириладиган лойиҳалар рўйхатига киритилмади

Жиззахдаги автомобиль заводи 2019 йилда ишга туширилиши керак бўлган лойиҳалар рўйхатига киритилмади. Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилади, деб ёзади Kun.uz.

Ҳужжат билан 2019 йилда ишга тушириладиган объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларининг манзилли дастури тасдиқланди.

Улар орасида Тошкент металлургия заводи, Тошкент метросининг Юнусобод линияси иккинчи босқичи, халқаро стандартлар бўйича сертификатлаштириш лабораториясига эга Лойиҳа-муҳандислик маркази (барча уч объектни ишга тушириш 2019 йил декабрига мўлжалланган) ва бошқалар бор.

Дастурда «Ўзавтосаноат»дан фақат битта лойиҳа - Норин туманида икки ва уч ғилдиракли мотоциклларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бор. Уни 2019 йил март ойида ишга тушириш режалаштирилмоқда, лойиҳа қуввати - 10 минг дона, 3 мингтаси 2019 йилда ишлаб чиқарилади.

Жиззахдаги автомобиль заводи эса бошқа дастурга киритилди - 2019 йилда ишлаб чиқилиши керак бўлган истиқболли лойиҳалар рўйхати.

Шунингдек, Намангандаги автомобиль заводи (Hyundai юк машиналари, микроавтобуслар, автобуслар ва махсус транспорт воситалари) ҳам бу рўйхатдан жой олди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.