Жиззахлик фуқаро онлайн-аукционда «чиройли» авторақамнинг биринчи харидорига айланди

Жиззахлик фуқаро онлайн-аукционда «чиройли» авторақамнинг биринчи харидорига айланди

2017 йилнинг 14 сентябри соат 15:24 да Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ахборот тизимида авторақамни сотиш бўйича биринчи битим тузилди. Электрон савдолар якунига кўра Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EА автомобиль рақами 7 563 637,5 сўмга сотилди. Лотнинг бошланғич нархи 7 488 750 сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарори билан тасдиқланган «Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим.

Айни пайтда биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 841 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари, шу жумладан 635 та – жисмоний шахслар ва 206 та – юридик шахслар учун қўйилган. Аукционга қўйилаётган республикамизнинг барча ҳудудларининг авторақамларини сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аукционларни якунланлаш муддати сотувчининг талабномаси қўйилган пайтдан бошлаб энг камида уч иш кунини ташкил этади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.