Жомолунгмадан пастга тушишда Tesla электромобилини қанча зарядласа бўлади?

Жомолунгмадан пастга тушишда Tesla электромобилини қанча зарядласа бўлади?

Гибрид ва электрли автомобилларнинг бир хусусияти бор: дроссел заслонкасини суриб қўйиб тормоздан фойдалансангиз, улар бир оз батареяни қувватлаб олади. Тўғри, бу энергия жуда кам, бироқ давомли жараёнда энергия йиғилади. Бу ўз навбатида қизиқарли савол туғдиради: “Тесла” электромобилини тўла қувватлаш учун қанча баландликдан пастга эркин ҳолатда тушиш керак?

Engineering Explained канали буни ҳисоблаб чиқди.

Ҳисоб-китоб учун батарея блоки энг кичик бўлган Tesla Model S 60 танланди. Бироқ, ҳаттоки, кичик батареяни “тўйғазиш” учун ҳам  Жомолунгмадан икки баробар баландликдан тушиш кераклиги маълум бўлди. Ерда буни назарий жиҳатдангина амалга оширса бўлади.

Бордию амалий жиҳатдан бажармоқчи бўлсангиз, Марснинг тоғларида бунга имкон бор. Сафар масаласида Элон Маскка мурожаат қилинг 😉

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"