Жосуслар 700 от кучига эга Jeep Grand Cherokee’ни суратга туширди

Жосуслар 700 от кучига эга Jeep Grand Cherokee’ни суратга туширди

Autoevolution нашри ихтиёрида Jeep Grand Cherokee’нинг энг кучли ва энг тезкор модификацияси — Trackhawk’нинг жосуслик суратлари пайдо бўлди. Янги автомобиль ҳажми 6,2 литр бўлган олти цилиндрли Hellcat двигатели билан таъминланади, унинг қуввати 700 от кучига тенг.

17d84162a92ace7756bcdb46466cc323d6633cb6

Суратларга кўра, йўлтанламасниҳнг радиатор панжараси кичраяди, унинг остида эса учта ҳаво панжарачалари пайдо бўлади. Автомобилнинг олд бампери нисбатан пастроқ бўлади, туманга қарши ёруғлик диодли чироқларнинг янги блоки ва орқа эшикда спойлер билан таъминланади.

d18988187d0b3eebb79f850ab46e0eadddac1dc9

Jeep Grand Cherokee Trackhawk’га ўрнатиладиган мотор қуввати ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаяпти. Ҳозирги вақтда саккиз цилиндрли Hellcat юргизгичи Challenger масл-кари ва “кучайтирилган” Charger седанларига ўрнатилмоқда, бу машиналарда мотор 717 от кучи бермоқда.

af5c687f82ed9716c3b924fb3f4d981c226d821f

Дастлабки маълумотларга кўра, янги йўлтанламас 3,5 сония ичида соатига 100 километрлик тезликка эриша олади, энг юқори тезлиги эса соатига 320 километрни ташкил этади.

Jeep Grand Cherokee Trackhawk’нинг дебюти 2017 йил июлида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тахминларга кўра, кейинчалик Dodge Durango йўлтанламасининг ҳам Hellcat двигателли модификацияси ишлаб чиқилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.