Жосуслар янги Mercedes-Benz G-Class’нинг салонини суратга олди

Жосуслар янги Mercedes-Benz G-Class’нинг салонини суратга олди

Германиянинг Mercedes-Fans нашри ихтиёрида янги авлод Mercedes-Benz G-Class’нинг салони прототипи акс этган илк жосуслик суратлари пайдо бўлди. Аввалроқ интернетда янги G-Class’нинг “мули” суратлари тарқалган эди.

Ҳозирги G-Class'ларнинг салони

Ҳозирги G-Class’ларнинг салони

Янги суратларга кўра, кейинги авлод G-Class йўлтанламаслари мутлақо янги ускуналар панели ва Mercedes’нинг сўнгги моделларига ўрнатилаётган 12,3 дюймли мультимедиа тизими экрани билан таъминланади. Бундан ташқари, олд панель ва марказий тоннель архитектураси ҳам ўзгаради — хусусан, ҳавоўтказгичларнинг шакли ўзгаради, дифференциалларни блоклаш тугмалари эса тезлик узатиш қутиси ричагига ўрнатилади.

Аввал хабар берилганидек, модель конструкциясида алюминийдан кўп миқдорда фойдаланилгани сабаб, унинг вазни 200 килограммга енгиллашган. Бундан ташқари, G-Class янги кўп босқичли олд осма ва гидрокучайтиргич ўрнини эгаллайдиган электромеханик руль бошқаруви кучайтиргичи билан таъминланади.

3

Йўлтанламас янги, ҳажми уч литр, цилиндрлари сони олтита бўлган дизелли ва бензилли моторлар билан таклиф қилинади. Дизель двигателларнинг қуввати 300 от кучига тенг бўлса, бензинли мотор 360 от кучи беради. Моторлар тўққиз босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси билан ҳамоҳангликда ишлайди.

4

Янги Mercedes-Benz G-Class 2017 йилнинг охирида пайдо бўлиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.