JV MAN Auto-Uzbekistan Грузия компаниясига юк техникаси шассиларининг илк партиясини етказиб берди

JV MAN Auto-Uzbekistan Грузия компаниясига юк техникаси шассиларининг илк партиясини етказиб берди

JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ қўшма корхонаси ва Грузиянинг TEGETA Truck & Bus Ltd. компанияси ўртасида MAN ахлат ташиш машиналари шассилари партиясини етказиб бериш ҳақида битим имзоланган эди, деб ёзади Daryo.uz.

13 июль куни JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК MAN моделидаги юк техникаси шассиларининг илк партиясини етказиб берди.

MAN техникаси билан батафсил таништириш мақсадида JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК Тбилиси шаҳар мэрияси бўлинмаларига синаш ишларини ўтказиш учун паст полли шаҳар автобусини ва коммунал техниканинг баъзи намуналарини етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

Шу тариқа, JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК TEGETA Truck & Bus Ltd. компанияси билан шериклик алоқаларини янада ривожлантиришни ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш орқали, ўзининг Грузия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда, дейилади хабарда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.