Кабинасиз самосвал ва бошқа ғаройиб техникалар (видео)

Кабинасиз самосвал ва бошқа ғаройиб техникалар (видео)

Карьерда ишлайдиган кабинасиз самосвал ҳақида эшитганмисиз? Боши ва охири бир, орқага қайрилишга эҳтиёж сезмайдиган автомобилничи? Унда жойлашиб ўтириб томоша қилинг.

Яқинда Minexpo 2016 кўргазмасида Komatsu компанияси ҳайдовчи кабинасисиз самосвални намойиш қилди. Кўп тоннали бу паҳлавон машина тамоман автоном усулда бошқарилади. Кабинаси йўқлиги юк жойлашни оптималлаштиради ва манёврчанлигини оширади. 15 метрли бу машинаси учун орқага ё олдинга юриш деган тушунча йўқ, ғилдираклари эса чапдастлик билан бурилади. Двигателларининг умумий қуввати 2700 от кучига тенг. Соатига 65 км тезликда юра олади.

Мавзумизни “бошсиз” Komatsu бошлаб берган бўлса, унинг ортидан икки кабинали ўт ўчирувчи MAN автомобилига юзланамиз. “Икки бошли дев”нинг узунлиги 9,75 м, кенглиги 2,5 м ва бўйи 3,48 м. Икки тонна сув ва 400 литр ўт ўчирувчи кўпик олади. Олд томонга 110 км/соат, орқага эса 90 км/соат тезликда ҳаракатланишга қодир.

Улкан юк машиналари сафини 2013 йилда тайёрланган олти гусеницали Cossack 6×6 давом эттиради. Канаданинг Option Industries ширкати конструкторлари машинани олтита BMS Cossack HMMAV ҳарбий вездеходи асосида ясаган. Яккаю ягона тайёрланган нусха шу йилнинг сентябрида Ritchie Bros махсус техникалар кимошди савдосида 270 минг долларга сотилиб кетди.

Навбатдаги қудратли техникамиз мустақил машина эмас, экскаваторнинг стреласига ўрнатилади. Унинг ёрдамида қозиқоёқлар йўқ қилинади. Шакли ва иш жараёнидаги ҳолати қандилга ўхшаганлиги учун “қандил” дейишади.

Катта болғалар уриб ерга киритган йўғон темирбетон қозиқоёқларни хатначи уста каби моҳирлик билан кесиб олишини томоша қилинг.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"