Калифорния бензинли моторларга тақиқ қўймоқчи

Калифорния бензинли моторларга тақиқ қўймоқчи

АҚШнинг Калифорния штатида бензинли ва дизелли автомобилларга батамом тақиқ ўрнатиш мавзуи муҳокама қилинмоқда. Тўғри, эртагаёқ бензинли машиналарни кўчадан йиғиштириб олиш ўз-ўзига қасд қилиш билан тенг, гап 2040 йилги режалар ҳақида кетмоқда.

23 йилдан сўнг калифорнияликлар фақат электрли, водородли ёки газли автомобилда юра олади, деб ёзмоқда Bloomberg.

Анъанавий ички ёнув двигателларини тақиқлашга уринаётганлар фақат калифорнияликлар эмас. Аллақачон, Франция, Германия ва Буюк Британия шунга ўхшаш режаларини маълум қилди. Хитой ҳам шу ниятда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"