Калифорния стартапи электрли мотоцикл концептини тақдим этди

Калифорния стартапи электрли мотоцикл концептини тақдим этди

Alta Motors стартапи илк мотоциклини кўрсатганидан бир неча ой ўтгач, яна бир электрли мотоцикл концептини намойиш қилди. Янги мотоцикл эски Redshift мотоциклининг платформасида ясалган.

Калифорния стартапи биринчи ишлаб чиқариш объектини бино қилиш, дилерлик тармоғини тузиш ҳамда Redshift номли янги мотоциклни дунёга келтириш учун олти йилдан зиёд вақт сарфлаган. Бу енгил электрли мотоцикл икки версияда ишлаб чиқарилади: MX – мотокросс учун ва SM – йўл учун. Бу мотоцикл компанияга катта омад келтирганини айтиб ўтиш зарур.

Alta Motors двигатель, рама, аккумулятор ва электрон қурилмаларнинг барини ўзи ишлаб чиқаради.

Хабаримизда назарда тутилган Street Tracker электрли мотоцикли ишлаб чиқарилиши ҳақида Alta Motors “Фейсбук”даги расмий саҳифасида эълон қолдирди. Бироқ концептнинг биргина суратидан бошқа ҳеч нарса йўқ. Кўрсаткичлари ҳақида ҳам бирор маълумот берилмаган. Street Tracker 10-12 феврал кунлари One Moto Show шоуда намойиш этилганда билиб оламиз.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"