Калифорнияда автомобилларнинг ҳайдовчисиз ҳаракатланишига рухсат берилди

Калифорнияда автомобилларнинг ҳайдовчисиз ҳаракатланишига рухсат берилди

Калифорния ҳукумати компанияларга штат йўлларида ҳайдовчиларсиз автомобилларни синаб кўриш имконини берувчи янги қоидаларни ишлаб чиқди, деб хабар беради Daryo.uz.

Қайд этилишича, бунга қадар мустақил бошқариладиган автомобиллар йўлларда фавқулодда вазиятларда бошқарувни ўз зиммасига оладиган ҳайдовчи билангина ҳаракатлана оларди.

Биринчи босқичда жараёндаги инсон иштирокидан тўла воз кечилмайди. Оператор автомобилни масофавий тарзда назорат қилади. Бироқ эндиликда компаниялар рул, педаллар ва ҳайдовчиларга мўлжалланган бошқа атрибутлари бўлмаган автомобилларни йўлга чиқара олади.

Ҳукумат рухсатини олиш учун автопилотга эга автомобиль ишлаб чиқарувчилар уларнинг хавфсизлик талабларига тўла жавоб беришини исботлаши керак бўлади.

Мазкур қоидалар уч йилдан ортиқроқ вақтда ишлаб чиқилди ва Кремний водийсидаги йирик компаниялар томонидан интизорлик билан кутилаётган эди, дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда Калифорнияда мустақил бошқариладиган автомобилларни Alphabet, Uber, Apple, GM, Ford ва Toyota каби 50 га яқин компаниялар синовдан ўтказмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.