“КамАЗ” 140 км/соат тезликда сакради (видео)

“КамАЗ” 140 км/соат тезликда сакради (видео)

“КАМАЗ-Мастер” жамоаси “Ипак йўли” ралли-рейдида қатнашадиган юк автомобилини синовдан ўтказди. Видеолавҳа YouTube каналига жойланган.

Синов Мурманск областининг Кировск шаҳрига яқин жойида ўтказилди. Автомобиль рулида “Дакар”нинг икки карра ғолиби Эдуард Николаев ўтирди.

10 тоннали машина соатига 140 км тезликда ҳаракатланиб келиб 37 метр масофадан сакради. Парвоз вақтида юк машинасига тушган юкланиш 12gга етди.

Еттинчи июль куни “КАМАЗ-Мастер” жамоаси “Ипак йўли” ралли-рейдини бошлайди. Ралли давомида жамоа Россия, Қозоғистон ва Хитой бўйлаб 10 минг кмдан ортиқ йўлни босиб ўтади.

Марҳамат, учар КамАЗ парвозини томоша қилинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"