“КАМАЗ” энди юк машинаси эмас, электробус

“КАМАЗ” энди юк машинаси эмас, электробус

Россиянинг кўпгина шаҳарларида КАМАЗ электробусларини синаш муваффақиятли бормоқда. Яқинда автоконцерн тез зарядлаш станциясининг янги версиясини намойиш қилди. Қурилманинг ўзига хослиги ихчам ва автоматик зарядлашидадир.

Тез зарядлаш станциясини Drive Electro компаниясининг инженерлари “КАМАЗ” холдингининг буюртмаси асосида ясаб берган. Компаниянинг матбуот хизмати зарядлаш жараёни бор-йўғи 6 дақиқа вақт олишини маълум қилди. Электробус бир суткада 300 кмдан ортиқ йўл боса олади. Унинг яна бир афзаллиги бор: зарядлаш станциясини троллейбуснинг энергия узатиш тармоғига (ёки бошқа ток тармоғига) уласа бўлади. Автоматик режимда ҳайдовчининг иштирокисиз зарядланади.

Тезкор зарядлаш ускуналарисиз қувватлаганда электробуснинг йўл захираси 52 км бўлган, тўла зарядлаш учун эса 3 соат кетарди.

Эслатиб ўтамиз: иккинчи авлод КАМАЗ электробусларининг асл номи КАМАЗ-Drive Electro бўлиб, литий-титанатли аккумуляторлар билан жиҳозланган. Бу батареяларнинг афзаллиги -45дан +45 градусгача иқлим шароитида зарядлана олишидадир.

Батареяни 20 минг марта зарядлаш мумкин. Демак хизмат муддати тахминан 15 йилга боради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"