“КамАЗ”га янги кабина ўрнатилади

“КамАЗ”га янги кабина ўрнатилади

КамАЗ компанияси ва Daimler ҳамкорликда кабина ишлаб чиқарувчи завод қуришни бошлади.

КамАЗ Liebherr компанияси кўмагида 6 цилиндрли янги дизель моторлар ишлаб чиқаришни бошлаган. Двигателлар Евро-5 ва Евро-6 экологик меъёрларига тўғри келади. Двигатель турига қараб қуввати 380, 400, 450, 500 ва 550 от кучига тенг (айлантириш моменти 1700дан 2540 Н•мгача).

Аммо “Махсус техника ва тижорий транспорт” нашрининг хабарига кўра, янги двигателлар КамАЗ кабинаси остига ўрнашмайди. Шунинг учун янги кабина ишлаб чиқаришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз: расмда келтирилган Mercedes Actros авлоди “2012 йилнинг халқаро юк автомобили” (International Truck of the Year 2012) унвони соҳиби бўлган. Ҳакамлар кабинанинг баландлигини ва қулай каравотларини эътироф этган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"