КамАЗ ҳайинчак ишлаб чиқаряпти

КамАЗ ҳайинчак ишлаб чиқаряпти

Carzone.uz сайтининг бу галги хабари автомобиллар мавзуига тегишли эмас: Россиянинг КамАЗ таъмирлаш-асбобсозлик заводи ўз йўналишига оид бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади.

Завод ҳозирда металл тўсиқлар, чиқинди қутиси, ҳайинчак, кўчаэшик (подъезд) соябони сингари аҳоли эҳтиёжига мос кичик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Корхона нашри бўлмиш “КамАЗ ахборотномаси”да ёзилишича, “шаҳар ободонлигини таъминлаш учун чиқарилган буюмлар бозори чаққон”, шу туфайли корхона ассортиментини кенгайтирди.

Корхонанинг маркетинг ва шартномалар бўлими бошлиғи, “буюрмачига бозор нархидан паст баҳода сифатли маҳсулот таклиф қиламиз, корхонамиз ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир”, дея таъкидлади.

Таъмирлаш-асбобсозлик заводи шаҳар декоратив деворларидан тортиб футбол майдони тўсиқларигача кенг ассортиментдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Завод, нафақат, серияли, балки донабай ишлаб чиқаришга ҳам буюртмалар олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"