“КамАЗ” кабинасини ўзгартирмоқда

“КамАЗ” кабинасини ўзгартирмоқда

“КамАЗ”нинг кабинаси деганда алмисоқдан қолган аввалги кабина хаёлингизга келмасин. Энди унда яп-янги кабина бор, у бозорнинг барча талабига жавоб беради. Шунингдек, замонавий дизайни ва функцияларга бойлиги билан ажралиб туради.

Бамперининг материали пишиқ ва ишончли пўлатга ўзгаради. Туманга қарши фаралари янгича тус олади. Шунингдек, фараларининг ўзи ҳам диодли бўлади.

Салонда эса бутунлай бошқача қопламани кўрамиз. Марказий консол ҳам аввалгидек бўлмайди.

Дарвоқе, “КамАЗ”нинг кабинаси 1976 йилдан бери айтарли ўзгаргани йўқ. Демак, бу, ҳақиқатан, сезиларли ўзгариш бўлади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"