Камерадан рақамини яширган ҳайдовчилар вақтинча машинасиз қолишлари мумкин

Камерадан рақамини яширган ҳайдовчилар вақтинча машинасиз қолишлари мумкин

Пойтахт чорраҳаларида ишлаётган камералардан автомашинаси рақамини яшириш учун турли ҳийлалардан фойдаланган ҳайдовчилар вақтинча машинасиз қолишлари мумкин, деб хабар бермоқда Sof.uz.

ИИББнинг маълумот беришича, давлат рақам белгиларини тўлиқ кўришга тўсқинлик қилувчи турли жисм ва қопламалардан фойдаланиш қоидабузарлик эканлиги Ўзбекистон маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексининг 127-моддасида кўрсатилган. Унга кўра, бундай қоидабузарликни содир этган ҳайдовчилар энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахслар эса уч баравардан беш бараваргача миқдорда жарима тўлайдилар.

Бунда ЙҲХБ ходими турли усуллар билан давлат рақами яширилган автомобилни вақтинчалик жарима майдонига олиб кириш ҳуқуқига эга.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.