Камералар қайд этган қоидабузарликлар ва жарималар ҳақида интернет орқали билиш мумкин бўлади

Камералар қайд этган қоидабузарликлар ва жарималар ҳақида интернет орқали билиш мумкин бўлади

Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган тақдирда чорраҳалардаги камералар бу қоидабузарликни қайд этгани ҳақида билиб олиши мумкин бўладиган махсус сайтни ишга туширмоқчи. Бу ҳақда ташкил қилинган брифинг вақтида бошқарма инспектори Алишер Абдуқодиров маълум қилган, деб ёзади Kun.uz.

«Ҳайдовчилар сайтда шахсий кабинет очиши мумкин бўлади. Бунинг учун паспорт маълумотлари ҳамда мобил телефон рақами киритилиши талаб этилади. Шахсий кабинетда ҳайдовчи ўзининг қандай турдаги қоида бузгани ва унга белгиланган жарима ҳақида билиб олиши мумкин бўлади», — деган у журналистларга.

Ушбу сайт қачондан иш бошлаши аниқ эмас, унинг очилиши яқин ойларга мўлжалланган.

Бугунги кунда шаҳардаги 115та чорраҳага ўрнатилган камералар, аввалгидек, одатдаги тартибда ишлаб турибди ва қоидабузарликларни қайд этмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.