Камералар қайд қилган қоидабузарликларни интернетда билиш мумкин

Камералар қайд қилган қоидабузарликларни интернетда билиш мумкин

Ҳайдовчилар Тошкент чорраҳаларидаги камералар томонидан қайд этилган йўл ҳаракат қоидалари бузилгани тўғрисидаги маълумотни билишлари мумкин бўлган ресурс апрель ойи сўнгига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) ишга туширилади, деб ёзмоқда Sof.uz.

«ЯИДХПдаги бўлим 20 апрелдан кейин 1 майдан кеч бўлмаган муддатда ишга туширилади. Биринчи босқичда фойдаланувчилар шахсий кабинет орқали камералар қайд этган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар — қарор рақами, жарима миқдори, вақтини билишлари мумкин. Яқин кунларда бошқа қоидабузарликлар турлари (нафақат камералар қайд этган — таҳр.) ҳам қўшилиб, ресурс функционаллиги кенгайтирилади».

Жумладан, рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларни SMS орқали огоҳлантириш имкониятини жорий этиш режалаштирилмоқда. Азиз Азимовнинг аниқлик киритишича, қоидабузарлик содир этилган ҳолатнинг рангли тасвирлари лойиҳанинг иккинчи босқичида тақдим этиш бошланади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.