Каmоlot-TUR IХ миллий ёшлар веломарафонининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди

Каmоlot-TUR IХ миллий ёшлар веломарафонининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг  24 сентябрь куни Наманган шаҳрида «Соф-савдо» мажмуасидан «Тинчлик майдони» йўналиши бўйича Каmоlot-TUR IX миллий ёшлар веломарафони бўлиб ўтди.

Наманган шаҳридаги «Соф-савдо» мажмуаси олдидан спортчиларга старт берилди.

Веломарафоннинг тантанали ёпилиш  маросими шаҳримиздаги «Тинчлик майдони»да бўлиб ўтди. Тадбирни «Камолот» ЁИҲ Наманган вилоят Кенгаши раис ўринбосари Дилноза Акрамова очиб берди ва барчани мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами билан қутлаб, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ёшларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратиб берилгани, айниқса вилоятимиз ёшлари ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, бугунги кунда юқори натижаларга эришаётганлари тўғрисида айтиб ўтди ҳамда бугунги мусобақа ҳақиқий спорт байрамига айланиб кетганини таъкидлади.

Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши раиси М.Убайдуллаев сўзга чиқиб, марафоннинг  1-босқичи туман(шаҳар)лардаги ҳаваскор велоспортчилар ўртасида 2016 йилнинг 1 август кунидан 30 август кунига қадар ўтказилганини, мусобақаларнинг биринчи босқичида туман (шаҳар)лардан жами 3000 нафарга яқин хаваскор велоспортчи ёшлар иштирок этганини айтиб ўтди.

IMG_20160924_175346

Веломарафоннинг вилоят босқичида 108 нафар маҳаллий босқичда ғолиб бўлган ҳамда 648 нафар ҳаваскор (жами 756 нафар) велопойгачилар «Соф-савдо» мажмуасидан «Тинчлик майдони» йўналиши бўйича ғолиблик учун беллашдилар. Мазкур йўналиш бўйлаб 2000 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар спортчиларни тантанали қўллаб-қувватлаб турдилар.

Веломарафонни вилоят Велоспорт федерациясининг малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар. Мусобақа якунига кўра, 9-14 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни Наманган шаҳридан Нуриддинов Акбар, 15-17 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни Наманган шаҳридан Икрамов Умид, 18-30 ёш тоифасида 1-ўринни Наманган шаҳридан Ходжиев Шуҳрат қўлга киритди.

Шунингдек велопойгада фаол иштирок этган бир қатор спортчиларга «Фахрий пойгачи», «Энг маҳоратли техник пойгачи», «Энг ёш пойгачи» номинациялари берилди.

IMG_20160924_175340

Мусобақада 1-ўринни қўлга киритган ёшлар жорий йилнинг 1-2 октябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Республика финал босқичида иштирок этадилар.

Тадбир сўнгида ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.