Канада серияли равишда “Томогавк” ишлаб чиқаради

Канада серияли равишда “Томогавк” ишлаб чиқаради

Канаданинг Dubuc Motors компанияси электрда ҳаракатланувчи гиперкар лойиҳасини 2014 йилда анонс қилган. Гиперкар АҚШнинг “Томогавк” ҳарбий ракетасига номдошдир. Лойиҳа амалга ошса, Tomahawk ер юзидаги энг тезкор автомобиль номига даъвогарлик қилиши мумкин.

“Томогавк” тўрт электромоторга эга. Унинг ҳар бир ғилдирагини ўз мотори ҳаракатлантиради. Моторларнинг жами қуввати 800 от кучига баробар. Машина тўлалигича карбондан ишланганлиги учун 100 км/соат тезликка 2 сонияда қийналмасдан эришади.

Шу билан бирга гиперкар кичкина эмас. Узунлиги 4,8, кенглиги 2,03 метр. Бу жиҳатдан Lamborghini Aventadorга тенгқур. Autocar нашрининг ёзишича, унинг олди ва орқасида юкхоналаригача бор. Tomahawk фақат тезкоргина эмас, бурилишларга барқарор ҳолатини идеал тарзда сақлайди.

Айтиш керакки, Tomahawk энг тезкор автомобиль номини олиши учун уни серияли ишлаб чиқарилиши керак. Dubuc Motors фирмаси раҳбарияти ҳозир сармоячи қидирмоқда. Дастлабки режаларга асосан “Томогавк”ни келаси йилдан ишлаб чиқарилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"