Келажак мотоциклига немисча назар

Келажак мотоциклига немисча назар

Omoimot нашри ёзишига қараганда, келажак мотоцикллари тамоман бошқача қиёфада бўлади. Рул ўрнини эгаллаган эгилувчан рама мотоцикл йўналиши ва бурилиши учун масъул ҳисобланади, дейди немис инженерлари.

Осма шарт эмас, покришканинг ўзи тегишли вазифани уддалайди. Ҳозир бундай покришкалар ҳарбий ва қурилиш соҳасидаги оғир техникаларда қўлланяпти. Асосийси – мотоциклни электродвигатель юргизади.

Албатта, бошқарув панели ҳам ўзгаради. Аналогли кўрсаткичлар ўрнини Head-Up дисплейи эгаллаб, мотоциклга оид барча ахборот унда акс этади. Экран маълумотини ҳайдовчининг кўзойнагига узатиш мумкин.

BMWчилар, шунингдек, хавфсизлик тизими ҳам мукаммаллашувини айтмоқда. Натижада мотодубулғага эҳтиёж йўқолади. Бошқарув тизими шу даражада такомиллашадики, тажрибасиз мотоциклчи ҳам профессионал ҳайдовчи каби бошқаришга қодир бўлади.

Расмда BMW Vision Next 100 келажак мотоцикли концепти келтирилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"