Келаси йили “Буюк Девор”дан чиққан флагман Австралияга йўл олади
Хитойнинг Great Wall компанияси келгуси йили янги фахрий пикапини кўрсатмоқчи. Бренд вакиллари фахрий пикап Wingle 5 ва Wingle 6 русум қатори орасида бўлишини айтмоқда.
Юк ташувчи йўлтанламас даставвал Австралияга жўнатилади. Яшил қитъада пикапнинг мухлислари бисёр.
Фахрий SUV тажовузкор қиёфада бўлиб, олди ва орқаси тортиши тахмин қилинмоқда. 8 поғонали автоматик узатмалар қутиси ишлаши ҳақиқатга яқин. Мотори ҳақида эса хитойликлар сир сақламоқда.
Эслатиб ўтиш керакки, ҳозир Австралия автобозорида 150 от кучига эга бўлган Great Wall Steed сотилмоқда.