Келгуси йил Япония ҳайдовчисиз таксиларни жорий этади

Келгуси йил Япония ҳайдовчисиз таксиларни жорий этади

Токиода ўтказиладиган ёзги Олимпиада тайёргарлиги доирасида япон мутахассислари ҳайдовчисиз такси технологияси устида ишлашяпти. Дастлабки моделлар келгуси йилдан синовга қўйилади.

Йўл тестлари Фудзисава шаҳрида ўтказилади. 50 нафар кўнгилли инсон машинасини синашга розилик билдирди. Ишлаб чиқарувчилар Toyota Estima моделини синаб кўришга қарор қилди. Дастлабки синаш ишларида рулда одам ўтиради, аммо у энг қалтис вазиятлардагина бошқарувга аралашади. Бу лойиҳани амалиётга қўллаш осон иш эмас, чунки ҳайдовчисиз автомобилни бошқариш тўғрисидаги мамлакат қонунига ўзгартириш киритиш керак бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#такси

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"