Кетишда Nissan Leafни розеткага суқишни эсдан чиқарманг

Кетишда Nissan Leafни розеткага суқишни эсдан чиқарманг

Nissan компанияси Европада Nissan Leaf электрокарининг янги авлодини тақдим қилди. Замонавий дизайнга эга машинанинг йўл захираси ҳам узайган.

Nissan Leafнинг олдинги авлоди 2010 йилда Токио автосалонида намойиш этилган. Автомобиль Nissan V платформасида қурилган.

Янги Leaf Европанинг Норвегиясида тақдим этилгани бежиз эмас. Чунки Норвегия йўлларида электромобиллар қатнаши бўйича етакчи мамлакатлардан саналади. Гарчи углеводород конлари етарли бўлса-да, Норвегияда бензин қиммат, бироқ бепул зарядлаш станциялари тармоғи ривожланган.

Nissan Leafнинг дизайни 2015 йилда Токиода кўрсатилган Nissan IDS концепт-кари услубида яратилган. Янги батарея Nissan Leafнинг йўл захирасини 378 кмга етказган. Энг юқори тезлиги соатига 144 км.

Япон электромобилини тўла зарядлаш учун 5,5 соатдан 16 соатгача вақт керак. Бироқ батареянинг 80 фоизини 40 дақиқада қувватлантирса бўлади. Қисқаси, уйқуга ётишдан олдин розеткага суқиш эсдан чиқмаса, ҳаммаси жойида.

Дарвоқе, Nissan Leaf келаси йилнинг январидан Европада 30 минг евродан сотилиши тахмин қилинмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"