Kia мутахассислари катта седанни кабриолетга айлантирди

Kia мутахассислари катта седанни кабриолетга айлантирди

SEMA тюнинг-шоусига корейс автомобилсозлари Optima седанининг ноодатий русумини келтиришди.

А1А (Флоридадаги автотрасса номига атаб қўйилган) тюнинг-лойиҳасида Optima седани томсиз ҳолда кўрсатилди.  Машина “томи кетган” бўлса-да, конструкция кузов панели остидаги пўлат қувурлар ёрдамида мустаҳкамланган. Автомобиль вазнини тўлдириш мақсадида 163 о.к.ли двигатель ўрнига 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси бор, 2 литрли 245 о.к.га эга двигатель ўрнатилган.

A1A 20 дюймли ғилдиракларга эга, клиренс (машина тубининг энг пастки нуқтаси ва ер орасидаги масофа, бу автомобиль ўтувчанлигига таъсир кўрсатади) қисқарган, интерьер бошқатдан тўла сайқал берилган.

Kia Optima Россия ва Европада кўп машҳур автомобиль эмас, аммо АҚШда бу машинанинг савдоси қизғин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"