Kia Sportage’нинг янги авлоди суратлари премьера арафасида эълон қилинди

Kia Sportage’нинг янги авлоди суратлари премьера арафасида эълон қилинди

Kia компанияси кейинги авлод Sportage кроссоверининг илк расмий фотосуратларини эълон қилди. Йўлтанламаснинг омма олдидаги премьераси сентябрь ойида Франкфурт автосалонида ўтказилиши режалаштирилган.

Суратларга қараб хулоса қилинса, янги автомобиль 2014 йил охирида Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги моторшоуда намойиш этилган KX3 концерт-кари услубида тайёрланади. Бундан ташқари, Kia’нинг янги автомобилларига ўрнатилаётган “йўлбарс бурни” кўринишидаги радиатор панжараси Sportage’да ҳам пайдо бўлади.

Kia Sportage’нинг янги авлоди

Кроссовернинг интерьерига боғлиқ расмий фотосуратлар ҳозирча йўқ, бироқ аввалроқ жосуслик суратлари асосида автомобилнинг салони кўриниши оммага маълум қилинганди. Хусусан, автомобилда мутлақо янги марказий консоль, ускуналар панели ва рул чамбараги пайдо бўлади. Бундан ташқари, Sportage’да қўл тормози ричаги бўлмайди — мазкур мослама электрон кўринишдаги тугма билан алмаштирилган.

Kia Sportage’нинг янги авлоди

Kia Sportage’нинг техник тафсилотларига боғлиқ маълумотлар премьера вақтида маълум қилинади. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилга ўрнатиладиган бензинли двигателлар орасида тўрт цилиндрли “турбо-мотор” ҳам бор. Дизелда ҳаракатланувчи моделлар қаторида эса Sportage’нинг 115 от кучига эга 1,7 литр ҳажмли, шунингдек, икки литр ҳажмдаги 136 ва 184 от кучили версиялари бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.